main-logo

Loyiha yaratuvchi:

STQ "Temir yo'l transporti"

ID:

391

Muhokamaga chiqarish sanasi

10.11.2026

Yakunlanish sanasi

09.01.2027

Hujjatni umumiy izohlari

0

Bandlardagi izohlar

0

Barcha Izohlar

0


O‘zMSt _______:2026 “КС-160-25-UZ, КС-250-25-UZ контакт тармоғи таянчлари учун КИС туридаги изоляцияланган пўлат консолни темир-бетон таянчга маҳкамлаш узели. Техник шартлар” миллий стандарт лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

1. Ишлаб чиқиш учун асос

Стандарт лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-800-сон Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, Миллий стандартлаштириш тизимини халқаро тизим билан уйғунлаштириш, шунингдек бугунги кунда мазкур маҳсулот тури учун амалдаги миллий стандарт мавжуд эмаслиги.

2. Стандартлаштириш объектини тавсифи

Ушбу миллий стандарт иссиқ штамплаш усулида пўлатдан ишлаб чиқариладиган, поездларнинг 250 km/h гача ҳаракатланиш тезлиги билан темир йўлларнинг ўзгарувчан токли КС-160-25-UZ, КС-250-25-UZ контакт тармоғи таянчлари учун КИС туридаги изоляцияланган пўлат консолни темир-бетон таянчга маҳкамлаш узелига тааллуқлидир.

3. Стандартнинг илмий-техник даражаси

Миллий стандарт лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

4. Бошқа норматив хужжатлар билан ўзаро боғланганлиги

Ишлаб чиқилган стандарт лойиҳаси хом ашё ва материаллар қисмида ISO 4014:2022, ISO 4032:2023 халқаро стандарт, шунингдек, ишлаб чиқаришда хавфсизлик тизими ҳамда санитария ва гигиена қоидалари билан уйғунлаштирилган.


© Standart ilova portali. All rights reserved.